Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ компанияси коронавирус вакцинаси нархини ошкор этди

АҚШ компанияси коронавирус вакцинаси нархини ошкор этди

Американинг Modernа компанияси раҳбари Стефан Бансел  коронавирусга қарши вакцина нархини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра ҳар бир доза вакцина 25-37 доллар бўлиши кўзда тутилмоқда.  Бу ҳақда Welt am Sonntag нашри хабар берди. 

«Соғлиқни сақлаш тизимига COVID-19 касаллиги қанча тушишини ҳисобга олсак, бу адолатли нарх. Биз фойда кўришни ўйлаётганимиз йўқ», - деди Бансел.

У сотиб олинган дори миқдорига қараб нарх ўзгаришини аниқлади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, йил охирига қадар 20 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг