Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ҳаво кучлари Яманга янги зарбаларни берди

АҚШ ҳаво кучлари Яманга янги зарбаларни берди

Америка самолётлари Ямандаги ҳусийларга қарши янги зарбалар берди. Бу ҳақда CNN телеканали АҚШ ҳукумати расмийларининг маълумотларига таяниб хабар берди.

Аввалроқ Яманнинг «Ал Масираҳ» телеканали ҳарбий самолётлар мамлакат пойтахти Сана шаҳрига янги зарба бергани ҳақида хабар берган эди.

Ижтимоий тармоқларда пойтахт шимолида портлаш овозлари эшитилгани ҳақида маълум қилинган. Ҳозирча ҳодисалар ҳақида батафсил маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган куни ҳам АҚШ ва Британия ҳаво кучлари Ямандаги бир қатор объектларга зарбалар берган. Ҳусийлар расмийси бунинг учун ўч олинишини ваъда қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг