Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Эрон билан алоқага чиқди

АҚШ Эрон билан алоқага чиқди

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Ямандаги ҳутийларнинг ҳужумлари юзасидан Теҳронга хабар юборди. Бу ҳақда журналистларга Байденнинг ўзи маълум қилди.

«Биз уларга хабарни етказдик ва ҳар томонлама ўйлаб иш қилганимизга аминмиз», деди Байден.

Бироқ АҚШ президенти бу хабарнинг тафсилотларини ошкор қилмади. Эроннинг Вашингтон хабарига қандай жавоб қайтаргани номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ сўнгги икки кун ичида Яманнинг қатор объектларига ҳаво зарбалари берди.

Ҳутийлар вакили мамлакатга ракета ҳужумида иштирок этган АҚШ ва Буюк Британияга «тез жавоб бериш»ни ваъда қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг