Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ аҳолиси кўпроқ нимадан қўрқади? Сўров натижалари

АҚШ аҳолиси кўпроқ нимадан қўрқади? Сўров натижалари

АҚШ аҳолисининг аксарияти яқин орада Учинчи жаҳон уруши бошланишидан қўрқиши маълум бўлди. 

Аксарият америкаликлар яқин беш-ўн йил ичида яна бир жаҳон уруши содир бўлишига ишонишади. Бу ҳақда The Hill нашри YouGov сўровига асосланиб хабар бермоқда.

Шундай қилиб, Америка Қўшма Штатлари фуқароларининг 61 фоизи яқин беш-ўн йил ичида жаҳон уруши бошланиши «эҳтимоли катта» ёки «эҳтимоли бор» деган фикрни билдирди. Яна 18 фоизи бу ҳақида ноаниқ жавоб билдирган.

Респондентларнинг 21 фоизи келгуси йилларда глобал можаролар «эҳтимоли унчалик катта эмас» ёки «мутлақо йўқ» деб ҳисоблайди.

Аввалроқ АҚШ аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШга ноқонуний иммиграцияни мамлакат учун жиддий таҳдид деб ҳисоблаши маълум бўлганди. Бу ҳақда Gallup компанияси ўтказган сўров натижаларида айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг