Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Антарктидада «қизил қор» ёғди

Антарктидада «қизил қор» ёғди

Фото: «Facebook»

Антарктикадаги «Академик Вернадский» станцияси жойлашган ҳудудда қизил қор ёғди, деб хабар бермоқда Украина Таълим ва фан вазирлиги «Facebook»даги саҳифасида.

Таъкидланишича, қорнинг бундай ранги «Chlamydomonas nivalis» (қорли хламидомонада) микроскопик қор сувўтлари сабаб юзага келади. Уларнинг споралари паст ҳароратга чидамли бўлади ва иссиқда ўса бошлайди. Антарктидада айни пайтда ёз.

Фото: «Facebook»

Ҳисоботда шунга ўхшаш ҳодисани Арктика ва Алп тоғларида учратиш мумкинлиги айтилган.

Табиатнинг бундай ғаройиб мўжизалари аввал ҳам кузатилган. Жумладан, аввалги йилларда Украинада «сариқ қор», 2018 йилда эса Грузияда (айнан шундай) «қизил қор» ёққан.

Аввалроқ, дунёдаги энг катта айсберг Антакртидадан ажралиб, очиқ океанга қўшилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг