Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америкалик 104 ёшли момо парашютда сакраб, жаҳон рекордини янгилади

Америкалик  104 ёшли момо парашютда сакраб, жаҳон рекордини янгилади

Чикаголик Дороти Хоффнер бундан тўрт йил олдин 100 ёшида биринчи марта парашютда сакраб имкониятини синаб кўрган эди, деб хабар бермоқда avtorarus.by

Бу сафар 104 ёшли Дороти Хоффнер парашютда сакраган энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китоби рўйхатига киришдан умидвор.  

Онахон 4100 метр баландликдан назоратчи билан парашаютда сакраган ва Иллинойс аэропортига қўнган.

«Ёш – бу шунчаки рақам», – дейди Дороти Хоффнер.

Аёл бу ҳақда Американинг Оттава шаҳридаги аэропортга қўнганидан сўнг уни кузатаётган одамлар олдида айтди, – деб ёзади  Chicago Tribune.

Энг кекса парашютчи рекорди 2022 йилнинг май ойида 103 ёшли швед Линния Ингегард Ларссон томонидан ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг