Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алла Пугачёванинг набираси урушга сафарбар қилинди — ОАВ

Алла Пугачёванинг набираси урушга сафарбар қилинди — ОАВ

Россия матбуоти Алла Пугачёванинг набираси, актёр ва хонанда Никита Пресняков театрдаги репетициясидан олиб кетилганини хабар қилмоқда.

31 ёшли Никита Пресняков қисман сафарбарликка чақирилди. Бу ҳақда театрга яқин манбага таяниб, «Бешинчи канал» хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Никита Пресняков Москва вилоят театрида репетиция қилаётганида у ердан олиб кетилган. Муассаса матбуот хизмати вакиллари, шунингдек, Пресняковнинг  менежери ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алла Пугачёва кескин баёнот бериб, фарзандлари билан биргаликда Россияни тарк этгани ҳақида хабар берилганди. Ўзининг Гряз қишлоғидаги қасрини 1 миллиард рублга сотувга қўйганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг