Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Африка давлатларида вабо авж олишни бошлади

Африка давлатларида вабо авж олишни бошлади

Ўтган йил март ойидан бошлаб Африка қитъасининг баъзи мамлакатларида вабо эпидемияси кузатила бошлаганди. Қисқа даврда энг кўп касалланиш ҳолатлари Малави давлатида қайд этилди. 60 мингдан ортиқ беморга мазкур хасталик ташхиси қўйилди.

Умуман, 2022 йил давомида 30 та мамлакатда ушбу касаллик эпидемияси рўйхатга олинди. Бу ҳолат аввалги йилларга нисбатан кўрсаткичлар ўртача 50 фоизга ошганини тасдиқлайди.

Жорий йилда эса бу ҳолат янада кучайди. Африканинг 14 давлатида эпидемия ўчоқлари аниқланди.

Февраль бошида кунлик касалланишлар сони 700 тага етди. Ўлим даражаси 3,3 фоизни ташкил этди. Бу — одатдагидан уч баравар кўп кўрсаткич. Март ойига келиб эса вабо 1600 нафардан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.

Эндиликда хавфли эпидемия Эфиопия шимоли-ғарбида авж олмоқда. Касаллик ҳозиргача тўққиз кишининг ҳаётига зомин бўлди. Беморлар умумий сони эса 131 нафарга етди. Айни пайтда касалланиш ҳолатлари мамлакатнинг учта туманида кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарор экани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг