Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистонда президентлик сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Афғонистонда президентлик сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Фото: «Rocketnews.com»

Афғонистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтганидан қарийб уч ой (28 сентябрь) ўтиб, дастлабки натижалар эълон қилинди.

Ашраф Ғани. Фото: ТАСС

Сайловчиларнинг 50,64 фоиз овозини тўплаган амалдаги президент Ашраф Ғани етакчилик қилмоқда, дейилади «Tolo News» телеканали Мустақил сайлов космиссияси (IEC) маълумотларига асосланиб тарқатган хабарда.

Абдулла Абдулла. Фото: «Khaama.com»

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2019 йилги президентлик сайловларида Ашраф Ғани 923 868 та (50,64 фоиз) овоз тўплади, унинг асосий рақиби, мамлакат бош вазири Абдулла Абдуллада 720 990 та (39,52 фоиз) овоз бор. Учинчи ўринда эса собиқ бош вазир, афғон мужоҳидлари собиқ етакчиси Гулбиддин Ҳикматиёр  кетмоқда — 3,85 фоиз овоз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг