Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик депутат абортдан бош тортган аёлларга пул тўлашни таклиф қилди

Россиялик депутат абортдан бош тортган аёлларга пул тўлашни таклиф қилди

Россиялик депутат Султон Ҳамзаевга кўра, ҳомиласини аборт қилдирмаган россиялик аёллар моддий жиҳатдан рағбатлантирилиши керак. Бунинг эвазига ҳомиладор аёл болани дунёга келтириши ва давлатга топшириши керак. Давлат Думаси депутати ҳукуматга мурожаатида мана шу таклифни илгари сурган.

«Мен аборт қилиш тўғрисида илгари қабул қилинган қарор ўрнига фарзанд кўришга қарор қилган аёлларни моддий рағбатлантириш ғоясини кўриб чиқишни таклиф қиламан. Бунинг эвазига улар боласини дунёга келтирганидан сўнг тарбиялаш учун давлатга топширишлари шарт бўлади. Менимча, Россияда абортлар сонини камайтириш стратегиясида энг муҳими бу бола ҳаётини сақлаб қолишдир», – дейилади Ҳамзаевнинг Россия бош вазири ўринбосарига мурожаатида.

Ҳамзаевнинг таъкидлашича, айни пайтда депутатлар «Соғлиқни сақлаш асослари тўғрисида»ги қонуннинг ҳомиладорликни сунъий равишда тугатиш тўғрисидаги 56-моддасига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни кўриб чиқмоқда.

«Мен ҳамиша давлат онани ҳимоя қилиш функциясига эга бўлиши керак деган нуқтаи назарда бўлганман ва шу фикримда қоламан. Агар ҳомиладор аёл аллақачон фарзандини аборт қилишга қарор қилган бўлса, болани сақлаб қолишнинг энг самарали усули – уни давлат қарамоғига олишдир», – деб айтган Ҳамзаев.

Аввалроқ Россия ССВ мамлакатда 2023 йилда боласини олдириб ташламоқчи бўлган аёлларнинг 22 фоиздандан ортиғи ўз фикрини ўзгартиргани, натижада 45 минг кишининг ҳаёти сақлаб қолинганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг