Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

500 евролик банкноталар чиқарилиши нега тўхтатилади?

500 евролик банкноталар чиқарилиши нега тўхтатилади?

Фото: Matthias Balk / EPA

2019 йилнинг 27 январидан Европа иттифоқига аъзо мамлакатларда 500 евролик банкноталарнинг чиқарилиши тўхтатилади. Бу ҳақда Европа марказий банки 2 январь куни маълум қилди.

Логистик сабабларга кўра, Австрия ва Германия шу йилнинг 26 апрелигача 500 евролик банкноталарни чиқаришда давом этади.

Нега 500 евролик пулларни чиқариш тўхтатилади, деган савол туғилиши табиий. Бунинг замирида жиноий мақсадлар ётибди — пулларни «еб кетиш» ҳамда терроризмни молиялаштиришда айнан 500 евро восита бўлаётган экан.

2018 йилнинг ноябрь ойига келиб муомаладаги 500 евролик банкноталар сони қарийб 520 миллионта эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг