Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

23 ёшли япон бир ўзи яхтада дунё бўйлаб саёҳатга отланди

23 ёшли япон бир ўзи яхтада дунё бўйлаб саёҳатга отланди

Хироцугу Кимура.

Фото: The Japan News

Япониялик 23 ёшли Хироцугу Кимура 12 ноябр куни яхтада дунё бўйлаб танаффуссиз (ҳеч қаерда тўхтамайди) саёҳатга йўл олди. Бу ҳақда The Japan News хабар берди.

У Нисиномия (Хего префектураси) портидан йўлга отланди. Мақсади — яхтада бир ўзи дунё бўйлаб тўхтовсиз саёҳат қилган энг ёш япон мақомини олиш. Кимура яхтасида жанубга йўл олди, кейин йўналишни шарққа буради, олти ойда 45 минг километрни сузиб ўтмоқчи.


Мавзуга доир: Яқинда америкалик 17 ёшли мактаб ўқувчиси Мак Резерфорд Ер шарини ёлғиз ўзи 5 ой давомида самолётида айланиб, Гиннесснинг иккита рекордини ўрнатганди.


Саёҳат арафасида ўтказилган матбуот анжуманида у «ўз имкониятларимни билиш учун бунга қўл урганини» айтди.

«Океан, мовий осмон, табиат манзараларидан баҳра олмоқчиман», — қўшимча қилди ёш сайёҳ. Уни портда яқинлари, дўстлари, ҳамкасблари — 80 га яқин киши олис йўлга кузатиб қўйишди.

Шу пайтгача яхтада ёлғиз ва танаффуссиз дунё бўйлаб саёҳат қилган энг ёш япон — Кодзиро Сираиси (55 ёшида бу ишни уддалаган).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг