Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2023 йилда археологлар топган хазиналар: тангадан тортиб тилла маржонгача

2023 йилда археологлар топган хазиналар: тангадан тортиб тилла маржонгача

Фото: РИА Новости/Виталий Тимкив

Ўтган йили археологлар томонидан топилган кўплаб топилмалар орасида олтин ва кумуш тангалар, заргарлик буюмлари каби ҳақиқий хазиналар кўплиги диққатга сазовордир. Улар Live Science порталида  тақдим этилган, деб хабар беради rg.ru нашри.

Токио шимолидаги завод қураётганда ишчилар тахминан 100 000 танга бўлган хазинани топдилар. Улар милоддан аввалги 175 йилдан 1265 йилгача бўлган даврга тўғри келади.

Япониядан топилган тангалар. © Courtesy of Maebashi City

Мисрнинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги каналда сув ости археологлари милоддан аввалги II аср ўрталарига оид хазиналар билан тўла сув ости ибодатхонасини топдилар.

Сув остидаги ибодатхона хазинаси.  © European Institute for Underwater Archaeology

Германиянинг жануби-шарқий қисмидаги Лех дарёси яқинида милоддан аввалги I ва  II асрларга оид келтларнинг(қабила номи) ноёб «камалак қадаҳи» тангаси топилган.

Кентукки штатидаги маккажўхори даласида ишлаётган ишчи Aмерика фуқаролик уруши даврига тегишли бўлган 700 дан ортиқ тангаларни топиб олди. Буюк Кентукки хазинасида 1840-1863 йилларда зарб қилинган юзлаб олтин тангалар, шунингдек, бир нечта кумуш тангалар бор эди.

Америка фуқаролик уруши даври тангалари. © European Institute for Underwater Archaeology

Aрхеологлар Уэлсда эрамиздан аввалги минг йилликка оид дафн этилган жойда инсон қолдиқларини ўрганиш чоғида олтин сочли безак топдилар.

Aрхеологлар ва кўнгиллилар Германия яқинида олиб борилган қазишмалар пайтида 6000 кумуш тангалар коллекциясини ва еттита қилич парчаларини топдилар. Бу топилма бронза даврига тегишлилиги аниқланди.

Испания шимолидаги кўчкидан сўнг иккита тилла маржон топилди. Улар милоддан аввалги 500 йилларга тегишли бўлган.

Покистонда археологлар қадимий буддистлар ибодатхонаси харобаларидан 2000 йиллик бронза тангалар коллекциясини топдилар. Тангалар тахминан эрамизнинг 105-250 йилларида гуллаб-яшнаган Кушонлар подшолигига тегишли.

Кушон подшолигига тегишли тангалар. © Sheikh Javed Ali Sindhi

Ва ниҳоят, турли сабабларга кўра  Live Science портали рейтингига киритилмаган Новгородда топилган ноёб – Россия князи Владимир Святославичнинг кумуш тангалари 988 йилда Киевда зарб қилинган. Улар асосан Жанубий Россияда, Киев ва Чернигов князликлари ҳудудида кенг тарқалган. Новгородда ўнлаб йиллар давомида олиб борилган қазишмаларда фақат иккита танга топилган. Улар Новгород ва Киев ўртасидаги алоқалар, Россиянинг шимоли ва жануби ўртасидаги тарихий алоқалардан дарак беради.

Ўтган йили археологлар Ўзбекистон ҳудудидан ҳам хурсанд қиладиган маълумотлар билан бўлишишди, улар 1,5 минг йил аввал зарб қилинган тангаларни топишди.

Намангандан топилган танга. © Sputnik O'zbekiston

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айрим тангаларнинг олд томонида арабча, орқа томонида эса хитойча ёзувлар топилган. Наманган вилоятидаги қадимий Aхсикет шаҳридан топилган бу хазина жуда яхши сақланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг