Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Юрак хуружи хавфининг кутилмаган аломатлари

Юрак хуружи хавфининг кутилмаган аломатлари

Фото: «Depositphotos»

Британиялик шифокорлар қўл увушиши ва санчилиши юрак касалликлари аломати эканлигини таъкидлашмоқда, дея хабар берди «Express» нашри.

Мақолада ёзилишича, қон айланиши бузилиши оёқ-қўлларда санчиқни келтириб чиқаради. Бунга атеросклерозни чақирувчи холестерин даражаси ортиши сабаб бўлади.

Касалликларда қон томир деворларида холестеринли тиқинлар тўпланиб, қон айланишига тўсқинлик қилади. Хасталикнинг кечки босқичларида юрак хуружи ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Профилактика учун шифокорлар Ўрта ер денгизи парҳезига амал қилишни маслаҳат беришади. Унга кўра гўшт истеъмолини камайтириш, сархил мева-сабзавотларни эса кўпроқ ейиш тавсия этилади.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring