Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Тошкент ва Истанбул йўналишидаги бешта рейс бекор қилинди

Тошкент ва Истанбул йўналишидаги бешта рейс бекор қилинди

Фото: Xabar.uz

Рўйхатдан ўтиш тизимидаги носозлик туфайли Turkish Airlines авиакомпаниясининг 1 ва 2 ноябрга режалаштирилган бешта рейси бекор қилинган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports АЖ матбуот хизмати хабар берган.

Компания телеграм-каналида бекор қилинган рейсларнинг рўйхати эълон қилинган.

1 ноябрь:

ТHY-4331 Тошкент—Истанбул;

ТHY-370 Истанбул —Тошкент;

ТHY-364 Истанбул —Тошкент.

2 ноябрь:

ТHY-371 Тошкент—Истанбул;

ТHY-365 Тошкент—​​Истанбул.

Маълум бўлишича, тизимда носозлик кузатилгунга қадар 1 ноябрга белгиланган Тошкент—Истанбул йўналишидаги ТHY-4331 рейсига 70 нафар йўловчи рўйхатдан ўтишга улгурган. Парвозлар бекор қилишгач, ушбу йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган.

Uzbekistan Airports парвозлар ҳақида қўшимча маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилишни тавсия этган

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring