Японлар шиша кўринишида кондиционер яратдилар

Япониянинг Thanko компанияси USB орқали қувватланадиган ва мураккаб ўрнатишни талаб қилмайдиган ихчам кондиционерни тақдим этди.
Ташқи томондан, қурилма шишага ўхшайди ва уни исталган жойга қўйиш мумкин.
Қурилманинг ичида совутгичли махсус "канистр" мавжуд.
Фақат картрижни музлатгичга 20 дақиқага қўйиб олиб, сўнг кондиционерга жойлаш кифоя.
У тўғридан-тўғри ўзингизга ёки ҳароратни пасайтириш керак бўлган жойга йўналтирилиши мумкин.
Thankoнинг фикрича, кондиционер ичидаги совутгич 6 соат давомида паст ҳароратни сақлаб туриши мумкин.
Кондиционер 3 та қувват режимини қўллаб-қувватлайди, фақат кабел орқали қувватланади (батареясиз) ва оғирлиги 2,5 килограммни ташкил қилади. Ичкарида чанг филтри ўрнатилган.
Сотув Японияда 19 апрелдан бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter