Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгиланган Google Chrome: тезроқ ишлаб, яхшироқ ҳимоялайди

Янгиланган Google Chrome: тезроқ ишлаб, яхшироқ ҳимоялайди

Фото: «Google»

«Ferra.ru» ёзишича, янгиланган Google Chrome (90-талқинидан бошлаб) фойдаланувчиларнинг маълумотларини, янги функция ҳисобига, яхшироқ ҳимоялашга ўтмоқда.

Бу ерда гап Chrome манзил қаторида сукут бўйича ёзиладиган https:// префикси ҳақида кетмоқда.

Энди нафақат хавфсизлик даражаси, шунингдек, HTTPS протоколини қўлловчи сайтларнинг юкланиш тезлиги ҳам ошади.

Эслатиш ўринлики, браузерлардан фойдаланувчилар сайтларга URL (сайт манзили)ни қўлда ёзиш орқали киришда http:// ёки https:// префиксларини камдан-кам ишлатишарди. Эски «хром»ларда бу ҳолатда сайтга киришда дастурнинг ўзи автоматик тарзда http:// ни қўшиб қўярди. Интернет сайтларининг аксарияти HTTPS протоколини қўлламаслиги нуқтаи назаридан қаралса, бу энг тўғри йўл эди.

Энди эса браузер фойдаланувчиларни трафикни шифрлаш воситасида ҳимоялашнинг янада хавфсиз поротокли — https:// ни сукут бўйича киритишни бошлайди.

Шу билан бирга, агарда сайт HTTPS ни қўлламаса, браузер префиксни ишлайдиганига автоматик тарзда алмаштиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг