Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хакерлар компьютерни факс орқали бузишди

Хакерлар компьютерни факс орқали бузишди

Фото: «Hightech.fm»

«Check Point» тадқиқотчилари факсимил алоқани қўлловчи кўп функцияли қурилмаларда критик хатони топишди. «Hightech.fm» ёзишича, агарда хакерлар буни билиб қолишганида ана шундай қурилмага уланган компьютерни бемалол ўз тизгинларига солиб олишган бўларди.

Албатта, эътироз бўлиши мумкин — факслар бугун кам ишлатилади. Тўғри, аммо айрим кўп функцияли қурилмалар билан шуғулланувчи компаниялар принтер ва сканерни «ёлғизлатиб» қўймаслик учун факсни ҳам қўшиб чиқаришяпти. Бу қурилмалар интернетга уланади, бироқ ҳимоя тизими йўқ ҳисоби.

«Check Point» компьютер усталари JPEG-файллар кутубхонаси орқали «HP Officejet Pro 6830» қурилмасини буза олишди. Бузилган компьютер тармоқ орқали бошқа қурилмаларга вирус улаша олади. Бу жараёнда мутахассислар машҳур «WannaCry» вирусидан ишчи материал сифатида фойдаланишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг