Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ucell-Марказнинг янги хизмат кўрсатиш стандартлари билан танишинг! (видео)

Ucell-Марказнинг янги хизмат кўрсатиш стандартлари билан танишинг! (видео)

9 миллион абонент ишончини қозонган Ucell компанияси бош офисида янгиланган савдо ва хизмат кўрсатиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Марказда барча мижозларга алоҳида қулайликлар яратилган. Жумладан, барча турдаги хизматлар учун тўловларни қабул қилиш ҳудуди, телефонлар, қулоқчинлар, яндех станциялари, рlaystation ва турли ақлли қурилмаларнинг сифати ва хусусиятларини баҳолаш учун очиқ майдон, умуман олганда, VIP, Premium ва эксклюзив мижозлар ҳамда болажонлар учун барча шарт-шароитлар мавжуд.

Айтиш жоизки, Ucell компанияси мамлакат телекоммуникация соҳасидаги технологик етакчилик стратегиясига амал қилиб, сўнгги икки йил ичида тармоқни ривожлантириш, модернизация қилиш ва кадрлар тайёрлашга 268,5 миллион доллар сармоя киритди.

Ўтган йили Ucellнинг 60 та янги савдо офислари очилган эди. Бугунги кунга келиб, республикамиз бўйлаб, барча шаҳарларда 140 та замонавий технологик савдо шохобчаларига эга бўлган Ucell компанияси абонентлар сони бўйича ҳам етакчиликни қўлдан бой бермаяпти.

Компания абонентларга хизмат кўрсатиш тажрибасини доимий равишда такомиллаштирмоқда. Янгиланган Ucell-Марказ эса сўзимизнинг яққол исботидир.

Янгиланган ва янада яхшиланган хизмат кўрсатиш тажрибамизни баҳам кўриш мақсадида сизни марказимизга таклиф қиламиз!

Ҳафтанинг етти кунида соат 9:00 дан 20:00 га қадар мижозларга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг