Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятининг 22 та шаҳар ва туманларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади

Тошкент вилоятининг 22 та шаҳар ва туманларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади

Фото: «Mitc.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган «Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш» тўғрисидаги видеоселекторда республика вилоятларининг барча шаҳар ва туманларида «Рақамли технологиялар ўқув марказлар»ини ташкил этиш белгилаб берилган. Бу ҳақда АКТ вазирлиги хабар бермоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган учинчи ташаббус – «Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернетдан самарали фойдаланиш» борасида вазирлик томонидан ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»га биноан Тошкент вилоятининг 22 та шаҳар ва туманларида «Рақамли технологиялар ўқув маркази»ини ташкил этиш режалаштирилган.

Фото: «Mitc.uz»

Ушбу ташаббус доирасида ёшларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш, уларни замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиш кўникмаларини ошириш, соҳадаги энг илғор ишланмалар билан яқиндан таништириш  мақсадида Ўртачирчиқ туманидаги 3-сон умумтаълим мактабида информатика, компьютер саводхонлиги, дастурлаш йўналишларига ихтисослаштирилган тўгараклар ташкил этиш белгиланган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур мактаб 1040 ўринга эга бўлиб, айни пайтда, 52 нафар ўқитувчи 840 нафар ўқувчига таълим бериб келмоқда.

Фото: «Mitc.uz»

Ҳозирги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ушбу мактабнинг информатика, компьютер саводхонлиги, дастурлаш йўналишларига ихтисослаштирилган хоналари  таъмирланди ҳамда 42 та компьютер тўплами, 30 та компьютер столи ва зарур жиҳозлар, 70 та стул, 22 та иш столи, 4 та шкаф, 2 та кондиционер, 2 та проектор ва барча зарур техника, оргтехника воситалари билан жиҳозланди ва юқори тезликдаги интернет тармоғига уланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг