Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУда халқаро вeбинар бўлиб ўтди

ТАТУда халқаро вeбинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 июнь куни ТАТУ ҳамда Oracle компанияси билан ҳамкорликда  халқаро онлайн вебинар ташкил этилди. Бу ҳақда ТАТУ матбуот хизмати хабар берди.

Вебинар Zoom платформасида ташкил этилиб, унда  Oracle Academy'нинг Россия ва МДҲ мамлакатларидаги вакили Юля Цокольова, ТАТУ профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Вебинарда IT йўналишлари бўйича янги дастурий маҳсулотлар, улардан фойдаланиш имкониятлари, энг сўнгги технологиялар, Cloud'дан фойдаланиш ва Oracle Academy янгиликлари,  LMS тизимида онлайн дарслар,  улардан фойдаланиш, рўйхатдан ўтиш ва бошқа қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, вебинар иштирокчиларига халқаро сертификат бериш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг