Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судан бир ой интернетсиз яшади

Судан бир ой интернетсиз яшади

Фото: «АиФ»

Суданда бир ойлик «танаффус»дан сўнг интернет тикланмоқда. Бу ҳақда «TeleSur» канали хабар берди.

Хартум суди қарорига кўра, «MTN» ва «Sudany» телекоммуникация компаниялари доимий асосда хизмат кўрсатиш учун рухсат олди. Бу Суданнинг ярим аҳолиси глобал тармоққа уланиши мумкинлигини англатади. Қолганлар ҳам уланиши учун учинчи сервер ишини тиклаш керак бўлади.

Судан ҳукумати вазифасини бажариб келаётган ҳарбий кенгаш янги норозилик намойишлари ва қурбонлар кўпайишининг олдини олиш мақсадида ижтимоий тармоқларни блоклаб ўтирмасдан бир йўла интернетни ўчириб қўйганди. Ўшанда ҳарбий кенгаш вакили Шамсалдин Кабаши ижтимоий тармоқлар миллий хавфсизлик учун таҳдид уйғотаётганини айтиб, қачонки вазият ўнгланиши билан интернет қайта ёқилишига ваъда берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг