Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сўх туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Сўх туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши — аҳоли ва ёшларнинг компютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш мақсадида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда.

2020 йил 4 ноябр куни Фарғона вилояти, Сўх туманида жойлашган Маданият маркази биносида «Рақамли технологиялари маркази» санитария-эпидемиология талабларга риоя этилган ҳолда очилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Очилиш маросими АКТ вазирлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Сўх туман ҳокимлиги раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек кенг жамоатчилик, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги корхона ва ташкилотлари вакиллари ҳамда туман ёшлари иштирокида ташкил этилди.

Марказ замонавий компютер жиҳозлари билан таъминланган, унда йилига Сўх туманининг 1200 нафарга яқин ёшларга ахборот-коммуникация технологиялари, дастурлаш, робототехника асослари, замонавий рақамли технологияларни ўргатиш ҳамда бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш мақсад қилиб белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг