Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Селфи-фотоларини миллион долларга сотган йигит

Селфи-фотоларини миллион долларга сотган йигит

Фото: «Vice»

Индонезиялик 22 ёшли талаба йигит ўз селфи-фотоларини NFT платформаси орқали миллион доллардан қимматроққа сотди.

Фото: AFP

«Селфиларим бировни қизиқтиради, деб ўйламагандим», — деди йигит.

Талаба аввалига ҳар бир фотосуратни атиги 3 доллардан нархлаганди. Селфилари сони эса саноқсиз эди. Гап шундаки, у эринмай охирги беш йил давомида деярли ҳар куни компьютер қаршисида ўтириб, ўзини суратга олган. Мақсади битирув кечасига деярли 1000 та селфи-фотодан видеоролик тайёрлаш эди. Аммо режаси ўзгариб кетди.

Талаба OpenSea сайтида жойлаган селфиларга индонезиялик бир машҳур қизиқиш билдирганидан сўнг унинг селфилари тўплами умумий қиймати 317 эфир (криптовалюта)га ёки 1 миллион АҚШ долларидан зиёдроққа қимматлашди. Қизиқиш энг юқори чўққисига чиққан пайтда битта селфининг нархи 0,9 эфир — тахминан $3000ни ташкил этди.

Талаба йигит ўз фотоларини сотиб олганлардан улардан суиистеъмол қилмасдан фойдаланишни илтимос қилди — акс ҳолда ота-онасининг жаҳли чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг