Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда бир кунда уч киши коронавирусдан вафот этди. Бири — шифокор

Қирғизистонда бир кунда уч киши коронавирусдан вафот этди. Бири — шифокор

Фото: «РИА Новости»

Қирғизистонда коронавирус қурбонлари сони 20 кишига етди. Коронавирусга чалинганларнинг уч нафари охирги суткада вафот этган. Бу ҳақда «Regnum» Қирғиз Республикаси ССВ раҳбари ўринбосари Нурболот Усенбаевга асосланиб хабар тарқатди.

Усенбаев берган маълумотда Норин вилоят шифохонасида 84 ёшли эркак киши, Ўш вилоятлараро шифохонасида 55 ва 59 ёшли эркаклар вафот этгани айтилган.

Вафот этганларнинг бири врач бўлган: оилавий тиббиёт маркази врач-фтизиатри Алберт Исмаилов касалликни бемордан юқтириб олган.

Қирғизистонда коронавирусдан ўлим топган тиббиёт ходимлари сони икки нафарга етди.

Усенбаев Қирғизистонда коронавирус инфекцияси охирги суткада яна 25 кишида аниқланганини маълум қилди. Қўшни республикада коронавирусни юқтирганлар жами сони  1 871 нафарга етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг