Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Payme иловасида my.gov.uz хизматлари жорий қилинди

Payme иловасида my.gov.uz хизматлари жорий қилинди

Payme иловаси фойдаланувчилари ҳам энди баъзи давлат хизматларидан фойдаланишлари ва маълумотномаларни ушбу илова орқали олишларига имконият яратилди. Бу ҳақда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Мухитдинов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ my.gov.uz хизматлари Mobiuz мобил иловасида ҳам жорий қилинганди.

Аҳолига электрон давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулайликлар яратиш мақсадида Mobiuz мобил иловасида Ягона портал (my.gov.uz)нинг:

  • «Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумот»
  • «Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш»
  • «Доимий яшаш жойи бўйича маълумот» каби 6 турдаги оммабоп хизматлари йўлга қўйилганди.

Турли оммабоп иловаларда электрон ҳукумат хизматлари сонини янада ошириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг