Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда почта қайта оёққа турмоқда (фото)

Ўзбекистонда почта қайта оёққа турмоқда (фото)

Кўҳна почта ортида янги хизматлар йўлга қўйиляпти.

Фото: Xabar.uz

Почта хизмати ҳамиша талабгир бўлган. Аммо мазкур соҳа бундан уч-тўрт йил олдин боши берк кўчага кириб қолгани ҳам, чора сифатида ходимлар сони қисқартирилгани ҳам бор гап.

Сўнгги икки йил ичида почтани ривожлантиришга жиддий киришилди. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ишчи гуруҳи республика бўйлаб мазкур тизим муаммолари сабабларини ўрганиб, қолоқликдан чиқиш бўйича қатор таклифларни ишлаб чиқди. Почтани ичидан биладиган мутахассис кадрлар жалб қилинди. Давлатимиз раҳбари имзолаган тегишли қарор эса тизимни уйғотиб юборди.

Одамлар тасаввурида газета-журнал, хат-хабар етказадиган почта эндиликда давлат хизматлари кўрсатишга киришди. Қисқа муддатда ана шу хизматларни кўрсатадиган почта объектлари сони республика бўйича 67 тани ташкил этса, унинг 10таси Бухоро вилоятида жойлашган. Хизматларнинг йўлга қўйилишида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг кўмаги катта бўлди.

Бугун, 20 январь куни Бухоро шаҳар марказий алоқа бўлимида давлат хизматлари кўрсатадиган марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги вазирлик Ишчи гуруҳ аъзолари, соҳа корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашди. Кўркам бинода аҳолига электрон давлат хизматларининг 15 тури кўрсатилади.

Шунингдек, бу ерда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш, канцелярия моллари, телефон аксессуарларини харид қилиш, почта хизматларидан фойдаланиш мумкин. Почта ходимлари давлат хизматлари кўрсатиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг