Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Microsoft мутахассислари ихтисослаштирилган мактабда очиқ дарс ўтишди (фото)

Microsoft мутахассислари ихтисослаштирилган мактабда очиқ дарс ўтишди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун Microsoft компанияси мутахассислари иштирокида «Кодлаш соати» («Hour of code») номли очиқ дарс ўтказилди.

Бир соатлик дарс давомида ўқувчилар мантиққа асосланган буйруқ блокларидан фойдаланиб турли дастурларни қуришди, шунингдек, Scratch дастурида ўз малакаларини оширди. Очиқ дарсда мактабнинг 200га ўқувчиси иштирок этди. Дарс якунида Microsoft компанияси ва ихтисослаштирилган мактаб ўртасида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди. Унга кўра, эндиликда компания мутахассислари ҳар ойда бир марта мактаб ўқувчилари учун очиқ дарс ўтиб беришади. Бу орқали ўқувчилар дастурлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлардан ҳам хабардор бўлиб боришади.

Маълумот учун, «Hour of code» — бу энг йирик ўқув тадбири ҳисобланади. Бир соатлик дарс шаклида ташкил қилинадиган бу тадбир дастурлашнинг мураккаблиги ҳақидаги афсоналарни йўққа чиқади. Чунки у ҳар бир инсон дастурлаш асосларини ўрганиши мумкинлигини намойиш этиш учун мўлжалланган.

2019 йилда бутун дунё бўйича рўйхатдан ўтказилган шу каби дарслар сони 140 мингдан ортиқни ташкил қилди. 910 миллиондан ортиқ ўқувчи ҳамда ўқитувчилар шу тизимда машғулот ўтишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг