Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мирзиёев ва Лукашенко Технопаркка ташриф буюрдилар

Мирзиёев ва Лукашенко Технопаркка ташриф буюрдилар

Фото: Президент матбуот хизмати.

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмон эътиборига Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифт ва эскалаторлар, насослар, саноат қозонхоналари, совитиш тизимлари каби кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар тақдим этилди. 

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та ишлаб чиқариш қуввати жойлаштирилган. Жорий йилда бу ерда логистика маркази иш бошлайди.

Маҳсулотлар хорижий брендлар остида ва улар назоратида ишлаб чиқарилмоқда, ички ва хорижий бозорларда уларга талаб юқори. Товарлар дунёнинг 10 та мамлакатига экспорт қилинмоқда.

Президентлар етакчи корхоналар кооперациясини, тажриба алмашиш ва технологиялар трансферини кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг