Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус қаерларда тарқалмоқда? Буни онлайн кўрсатувчи сервис ишга тушди

Коронавирус қаерларда тарқалмоқда? Буни онлайн кўрсатувчи сервис ишга тушди

Фото: «informator.ua»

Хитойдан ташқарига тарқалиб улгурган янги касаллик – коронавирус бутун дунё аҳолисини хавотирга солмоқда. Қатор мамлакатлар Хитой билан вақтинча «борди-келди»ни тўхтатяпти, «буюк девор» ортида эса шаҳарларда оммавий карантинлар ташкил қилинмоқда.

Интернетда ушбу касалликнинг дунё бўйлаб тарқалишини онлайн кўрсатиб турадиган сервис ишга туширилди. 

Скриншот

Сервиснинг интерфейсида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан ҳамда мазкур касалликка қарши курашиш бўйича АҚШ, Хитой ва Европада ташкил этилган марказлардан олинган долзарб маълумотлар, мунтазам янгиланиб турувчи статистика кўрсатилиб борилади.

Унда дунёнинг барча бурчакларида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари тасдиқланган маълумотлар, тузалиб кетган беморлар ёки вафот этганлар сони ҳам бериб борилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамюртларимизга нафақат Хитой, балки бошқа хорижий давлатларга ҳам чиқмасликни тавсия қилганди. Қолаверса, Жиззахда коронавирус тарқалганлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини ҳам маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг