Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IMEI-код қандай қилиб рўйхатдан ўтказилади? (қўлланма)

IMEI-код қандай қилиб рўйхатдан ўтказилади? (қўлланма)

Жисмоний шахслар мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини қандай рўйхатдан ўтказишлари мумкин? Бу саволга Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази томонидан жавоб берилди.

Унга кўра, жисмоний шахслар мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини қуйидаги усуллар орқали рўйхатдан ўтказишлари мумкин:

1. 1170 қисқа рақамига СМС юбориб: https://uzimei.uz/#reg-by-sms;
2. USSD сўров орқали: https://uzimei.uz/#reg-by-ussd;
3. Тизим оператори веб-сайтида: https://uzimei.uz/#register;
4 Ягона Давлат Интерактив Хизматлари Портали веб-сайтида: www.my.gov.uz;
5. Тизим операторига келиб: Себзор даҳаси, 18-А, 240 АТК (https://yandex.com/maps/org/199445227850);
6. Почта алоқа бўлимларида (манзиллари www.uzimei.uz Тизим операторнинг сайтида мавжуд).

Тўлов Click, Пайме, Пайнет, республика банкларида орқали амалга ошириши мумкин.

Шунингдек мутахассисларнинг эслатишича, битта мобил мобил қурилманинг барча ИМЕИ-кодларини рўйхатдан ўтказиш битта ариза билан амалга оширилади. Рўйхатдан ўтишда фойдаланиладиган маҳаллий абонент рақами ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак (норезидентлар норезидент мақомини расмийлаштириши талаб этилади).

Божсиз олиб кириш нормаларига риоя қилинмаган ҳолда, рўйхатдан ўтказиш божхона тўловлари тўлангандан сўнг амалга оширилади. Тўлов миқдори тизим операторидан ариза муваффақиятли расмийлаштирилгандан сўнг 10 календар кун ичида сақланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг