Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жонли мулоқотниям унутмайлик

Жонли мулоқотниям унутмайлик

26 январ – Халқаро интернетсиз кун

Бугунги кунда коммуникация воситалари жамият ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Улар вақтни тежашга, иш фаолиятини тезлаштиришга хизмат қилади. Ахборот, мулоқот ва кўнгил очишнинг энг оммавий манбаларидан бири интернетдир. Баъзи одамлар глобал тармоққа тобе бўлиб улгурган ҳам. Аммо сўнгги йилларда ҳаётнинг виртуаллашишига қарши курашиш учун халқаро байрам нишонланаётганини ҳамма ҳам билмаса керак. Бу Халқаро интернетсиз кундир.

Нишонланадиган сана

Интернетсиз халқаро кун ҳар йили январ ойининг охирги якшанбасида нишонланади. 2020 йилда бу сана 26 январ кунига тўғри келади. Тадбир Россия, Украина, Беларус ва бошқа мамлакатлар аҳолиси орасида кенг нишонланади.

Ташаббускорлар кимлар?

Тадбир жамоат ташкилотлари фаоллари томонидан нишонланади. Уларга интернет фойдаланувчилари, турли нодавлат жамоалар қўшилишади.

Байрам тарихи ва анъаналари

Ғоя Ғарб мамлакатларида пайдо бўлган. Байрам санаси ва ташаббускори ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Тадқиқотчилар Британия ижтимоий ихтиролар институти томонидан ташкил этилган, деган фикрда. Асосчиси нотижорат онлайн лойиҳалардан бири бўлганлиги тахмин қилинади. Интернетдан воз кечиш ғояси ХХI аср бошларидан жадал оммалаша бошлади. Глобал тармоқдан фаол фойдаланувчилар ушбу ғоя тарафдорлари бўлишди. Улар тармоққа қарши чиқмаган ҳолда бир кун давомида виртуал мулоқотдан воз кечишни тарғиб қилдилар. Байрам тарафдорлари анъанавий ҳордиқ йўлларини қўллаб-қувватлайдилар. Бу қарашлар собиқ иттифоқ ҳудуди аҳолиси орасида оммалашиб бормоқда.

Шу куни турли маърифий тадбирлар ўтказилади. Фаоллар жонли мулоқот эҳтиёжи ҳақида чиқишлар қилиб, виртуал мулоқотдан воз кечиш ғоясини илгари суришади. Оммавий ахборот воситалари ҳаракат ҳақида маълумотлар беради, мавзуга оид материаллар нашр этади, глобал тармоқ ҳақида дастурлар ва филмлар эфирга узатилади. Анъанани сақлаб қолиш учун иштирокчилар рағбатлантирилади. Тадбирга қаратилган лойиҳаларга маблағ йиғиш учун хайрия тадбирлари ўтказилади. Конференция ва семинарлар ўтказилади. Жамоат ташкилотлари интернетга қарамлик ҳақида бонг урадилар. Байрам тарафдорлари бир-бирларини қутлашади.

Қизиқарли фактлар

  • Интернетдан воз кечиш ғояси ижтимоий тармоқлар давридан олдин пайдо бўлган. Чунки ўша пайтдаёқ тармоққа қарамликнинг аниқ муаммоси мавжуд эди.
  • 1995 йилда америкалик шифокор А.Голдберг интернетпарастликни руҳий касаллик сифатида тилга олди. Лекин расмий медицина ҳали буни тан олганича йўқ. Мутахассисларнинг фикрича, дунё бўйлаб фойдаланувчиларнинг 6 фоизи ушбу патологиядан азият чекмоқда. Уларнинг катта қисми (10,9 фоизи) Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолисига тўғри келади. Шимолий ва Ғарбий Европада энг паст улуш – 2,6 фоиз.
  • Интернет ҳиссий саломатликка ижобий таъсир кўрсатади, дейдиганлар ҳам бор. Уларнинг фикрича, ўрта ва кекса ёшдаги глобал тармоқ фойдаланувчиларида марказий миянинг қарор қабул қилиш, фикрлаш, хотира, ўқиш, кўриш ва нутқ фаолиятини яхшилайди.

У.Йўлдошев тайёрлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг