Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ICTWEEK Uzbekistan–2022: Биринчи маротаба Meta компанияси ҳам иштирок этмоқда

ICTWEEK Uzbekistan–2022: Биринчи маротаба Meta компанияси ҳам иштирок этмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 24 октябрдан Самарқанд шаҳрида «ICTWEEK Uzbekistan–2022» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди.

Айни вақтда АКТ ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда АКТ вазири Ш.Шерматов ОАВ вакилларига АКТ соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу кўргазмада биринчи маротаба Meta компанияси ҳам иштирок этмоқда. Умуман, 4000 кв.м майдонда ташкил этиладиган кўргазмада жами 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий компаниялар ўз хизматлари ва маҳсулотларини намойиш этишади.

Ҳафталик доирасида 22 та тадбир ўтказилиб, 900 нафардан ортиқ хорижлик меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АКТ ҳафталиги соҳани рақамлаштириш ва яқин беш йилда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида Ўзбекистон IТ-тармоғини янада кенгайтириш ва устувор масалаларни муҳокама қилиш учун базага айланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг