Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Google» муҳандислари инсон овозидан фарқ қилмайдиган нутқ синтезатори тизимини яратди

«Google» муҳандислари инсон овозидан фарқ қилмайдиган нутқ синтезатори тизимини яратди

«Tacotron 2» нутқ синтезатори.

Фото: «Nv.ua»

«Google» нутқ синтезаторининг ривожланган янги авлодини яратди. У «Tacotron 2» деб аталади ва нейротармоққа асосланган, деб хабар берди «NV.ua».

Бундан олдинги нутқ генерация тизимининг бир қатор камчиликлари бор эди. Масалан, «WaveNet» кескин овозларни тарқатар эди. «Tacotron» нутқ оҳангини (интонация) яхши эплар, бироқ тўлақонли «нутқ маҳсулоти»ни тақдим эта олмасди.

«Tacotron 2» алгоритми Жонатан Шен иштирокидаги «Google» дастурчилари жамоаси томонидан тақдим этилди, у иккита нейтрон тармоғи асосида ишлайди. Нутқнинг матнли талқини махсус «Tacotron-спекторгамма»га ўтказилади, у эса ўз навбатида ритм ва урғуни тақсимлайди, сўзлар «WaveNet» аналогига генерацияланади. Бундан ташқари, нейротармоқни ўқитадиган маълумотлар тизими қўшилган.

Аудиоёзув ҳақиқатда тирик одамнинг нутқига ўхшайди. Нутқнинг тезлиги анча ишонарли, асосий узилишлар ноодатий сўзларни талаффуз қилинганида содир бўлади. Тўғри, тингловчиларнинг баъзиларини таъкидлашича, тизим айрим сўзларни «синдирмоқда».

«Tacotron 2» ишининг намуналари билан «Google»нинг расмий саҳифасида танишиш мумкин. Ушбу технологиядан яқин кунларда компания маҳсулотларида фойдаланилади.

Янги алгоритмнинг асосий камчиликларидан бири нуқт оҳангини созлашнинг имконияти йўқлигидир. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг