Ғолиблар 600 миллион сўмни бўлишиб олди
«Ucell Mobile Challenge 2019» танлови ғолиблари биринчи уч ўринни ва соврин жамғармаси 600 миллион сўмни бўлишиб олишди.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи биносида «Ucell» ва IT-Park томонидан ташкиллаштирилган «Ucell Mobile Challenge 2019» мобил иловалар ишлаб чиқиш танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танлов ғолиблари қуйидагилар бўлдилар:
- 1-ўрин – (300 млн. сўм) «Ucell Cashback System» – абонентлар билан алоқада бўлишга ёрдам берувчи тўлов иловаси функционалига эга кешбек-платформа;
- 2-ўрин – (200 млн. сўм) IZY – ижтимоий тармоқлардаги фаолликни монетизация қилиш имконига эга онлайн-агрегатор;
- 3-ўрин – (100 млн. сўм) Retail Research – бизнес-жараёнларни такомиллаштириш учун тезкор ва қулай жиҳоз.
Ғолиб жамоалардан ҳар бири билан шартномалар тузилади ва улар асосида лойиҳалар асосчилари 3 ой мобайнида ўз маҳсулотларини якунига етказиб, мазкур иловаларнинг ишга туширилишида ҳамда кейинчалик амалиётга жорий қилинишида иштирок этишлари лозим бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter