Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғоналик ёшлар учун ажойиб ҳафталик бошланди

Фарғоналик ёшлар учун ажойиб ҳафталик бошланди

Фарғонада IT мусобақалари ҳафталигига старт берилди.

Ҳафталикнинг очилиш тантанаси ва биринчи босқичи Марғилондаги Рақамли технологиялар марказида Hakaton мусобақаси билан бошланди. Унда 24 жамоа куч синашмоқда.

Жамоалар икки кун мобайнида тиббиёт, таълим, ижтимоий соҳа, аграр – қишлоқ хўжалиги, marketplace, IoT ва сунъий интеллект йўналишлари бўйича ўз ғояларини амалга оширадилар.

Вилоятда дастурчиликка қизиққан ёшлар учун IT мусобақалари ҳафталиги жадвалини тақдим қиламиз:

  • 20 декабр куни Ideaton мусобақаси ТАТУ Фарғона филиалида, 21 декабр Ideaton мусобақаси Қўқон Давлат университетида ўтказилади.
  • Workshop ITда бўш иш ўринлари ярмакаси эса 22 декабр куни Фарғона шаҳридаги «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси биносида ташкил этилади.  
  • Kiberspоrt мусобақа Radiance Game клубида 23 декабрда бўлиб ўтади.

Ғолибларни тақдирлаш маросими 24 декабр куни Марғилон рақамли технологиялар марказида ташкил этилади.

Ҳафиза Саляҳова,
«Xabar»нинг Фарғона вилоятидаги мухбири

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг