Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги биринчи инсулин таблеткалари яратилди

Дунёдаги биринчи инсулин таблеткалари яратилди

Иллюстратив фото

Америкалик олимлар биринчи инсулин таблеткаларини яратишди. Дори барча синовлардан муваффақиятли ўтса, диабетга чалинганлар керакли гормонларни ҳапдорилар воситасида қабул қилишлари мумкин бўлади. Янги дори воситаси тафсилотлари PNAS нашрида эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, жаҳонда 340 миллионга яқин киши диабетдан азият чекмоқда. Уларнинг қарийб ярми кунига бир нечтагача инсулин билан эмланишга мажбур.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, инсулин шундоқ олиб ичиб юбориладиган дори эмас, бу тарзда модданинг қонга тушиши қийин. Қолаверса, ўта кучли гормон бўлгани боис дозани ошириб юбориш ҳаёт учун хавфли. Шунинг учун ҳам таблетка кўринишидаги дориларни ишлаб чиқариш масаласи пайдо бўлганди.

Узоқ уринишлардан сўнг америкалик олимлар ишлаб чиққан инсулин таблеткалари ошқозон суюқлиги таъсирида ҳам доривор хусусиятини йўқотмайди. Бу доридаги инсулин молекулалари қонга кераклича дозада сўрилади.

Ушбу дорини шлаб чиқиш учун «ионли суюқлик» деб номланганмахсус қобиқ ихтиро қилинди. сувсиз ўзига хос бу субстанция тузлардан ташкил топган, эриш ҳарорати пастлиги боис суюқликни эслатади. Уни янги дорининг суюқ қобиғи деб ҳам таърифлаш мумкин.

Янги дори айни пайтда ҳайвонларда синаляпти. Тадқиқотчилар яқин йилларда инсулин таблеткалари дорихоналардаги одатий дорилар қаторидан жой олишига катта умид билдиришяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг