Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Декабрнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди — 500 долларгача (фото)

Декабрнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди — 500 долларгача (фото)

Иллюстратив фото

Gizchina портали декабр ойининг энг яхши смартфонлари рейтингини тузди. Барча смартфонлар нархи — $500 гача.

Xiaomi 12

Биринчи ўринда — Xiaomi 12 флагмани. 6,28 дюймли AMOLED-дисплей (120 Гц) ўрнатилган, Snapdragon 8 Gen 1 процессорида ишлайди. Уч камерали: 50, 13, 5 МП. Селфи-камераси — 32 МП. Аккумулятори — 4500 мАс.

Redmi K50 Ultra

Иккинчи ўринда — Redmi K50 Ultra флагмани. Процессори — Snapdragon 8+ Gen 1, 6,67 дюймли AMOLED-экранга эга (120 Гц). Асосий камераси — 108 МП (сенсор), қўшимча камераси — ултракенгбурчакли 8 МП ва 2 мегапикселли макромодул. Селфи-камераси — 20 МП. Аккумлятори — 5000 мАс.

Lenovo Legion Y90

Учинчи ўринда — ўйинлар учун мўлжалланган Lenovo Legion Y90. Snapdragon 8 Gen 1 процессорида ишлайди, катта 6,92 дюймли AMOLED-экранга эга (144 Гц). Геймерлар смартфони қўшкамерали — 64 ва 13 МП, селфи-камераси — 16 МП. Аккумулятори — 5600 мАс.

Poco F4 GT

Тўртинчи ва бешинчи ўринларда — геймерлар учун мўлжалланган Poco F4 GT ҳамда 2022 йилнинг илк флагмани — Motorola Edge X30.

Motorola Edge X30
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг