Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Булутлар орасидаги станция» — Сурхондарёнинг тоғли қишлоқларида «Ucell» ишлайди (видео)

Сурхондарё вилоятида аҳоли пунктларининг катта қисми олис тоғли ҳудудларда жойлашган. Бу эса аҳолини алоқа хизматлари билан тўлақонли таъминлашни қийинлаштиради.

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) бош офисига мамлакатимизнинг турли минтақаларидан ҳар куни сўровлар келиб тушади. Ucell компаниясининг мутахассислари гуруҳи маълумотларни кўриб чиқади ва муаммоларни зудлик билан аниқлаш учун минтақавий бўлимларга юборади. Шу мақсадда компания раҳбарияти ва мутахассислари уяли алоқа муаммоларини топиш ва ҳал қилиш мақсадида доимий равишда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига ташриф буюриб, абонентлар билан учрашиб келмоқдалар.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Ucell компаниясига Сурхондарё вилояти Сараосиё тумани «Боғча» фуқаролар йиғини томонидан мурожаат келиб тушди. Маҳалла қўмитаси аҳоли номидан уяли алоқа ва интернет сифатини яхшилашни сўраб мурожаат қилганди ўшанда.

Мураккаб шароитли ҳудудларда замонавий телекоммуникация инфратузилмасини яратиш жуда қийин жараён деб ҳисобланади. Чунки баъзи тоғ ва қир тепаликларига бутловчи қисмларни фақат вертолётда олиб чиқиш мумкин. Ёки от ва эшакларда.

Иқтисодий ҳисоб-китоблар ҳам мавжуд: бизнес, қоида тариқасида, тикилган пулни иложи борича тезроқ қайтаришни кутади. Ижтимоий масъулият ҳамма учун ҳам, ҳар доим ҳам фойда ҳақида ўйлашдан устунроқ бўла олмайди.

Муаммони жойида ҳал қилиш учун «Ucell-Термиз» филиалининг минтақавий директори в.б. Бобур Ҳасанов, Тошкентдан келган тармоқни ривожлантириш бўлими бошлиғи Александр Мучкаев ва техник департамент мутахассислари ҳудудга етиб боришди.

Тоғ этакларида, водийларда ва аксарият довонларда алоқа билан таъминлаш мураккаб саналади. Сигнал узатишнинг асосий муаммоси, авваламбор ҳудуднинг мураккаб паст-баландликларидир. Шунинг учун таянч станцияни ўрнатишдан олдин батафсил тадқиқот ишлари олиб борилди.

Техниклар нафақат 4G таянч станциясини ўрнатиш керак деган хулосага келишди, балки уни 2850 метр баландликда, айнан «Боғча» қишлоқ фуқаролар йиғинининг юқорисида ўрнатиш учун қулай жой топдилар. Қишлоқ аҳолиси хабардор қилинди: таянч станция ўрнатилади, алоқа тикланади.

Барчаси шундай тез содир бўлди. Улар ваъда бергандилар ва сўзларида турдилар. 2019 йил октябрь ойида 4G таянч станцияси ўрнатилди.

Яқинда Тошкент ва термизлик журналист ва блогерлар, «Ucell-Термиз» минтақавий офиси ходимлари билан биргаликда Сариосиё туманининг «Боғча» қишлоқ фуқаролар йиғинига ташриф буюрдилар. «Xabar.uz» ушбу ҳудуддан махсус видеорепортаж тайёрлади.

Орзубек Қодиров, «Ucell-Termiz» техник хизмат кўрсатиш гуруҳининг бош мутахассиси:

— Боғча қишлоғида ўрнатилган 2G ва 4G алоқа станциялари, айниқса, интернет тезлиги ишнинг юқори сифатда бажарилганини кўрсатади. Масалан, 4G тармоғи билан интернетнинг максимал тезлиги 50 Мб/с.га етади. Бу эса онлайн ўқув машғулотларида бемалол қатнашса бўлади деганидир. 2G тизими эса аҳолининг сифатли алоқага бўлган эҳтиёжини қондириб келмоқда. Биз тоғли ва тоғ этакларидаги аҳоли пунктларини юқори сифатли алоқа ва юқори тезликдаги интернет билан таъминлашни режалаштирмоқдамиз.

— Ucell антеннаси мактаб ёнидаги тепаликка ўрнатилгандан буён алоқа анча яхшиланди, — дейди Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 44-мактаб директори Камолиддин Нуралиев. — Бунинг учун мактаб ўқувчиларининг ҳар бири компания мутахассисларидан миннатдор. Хусусан, карантин даврида онлайн дарслар ўтказишда ўқитувчиларга катта ёрдам берди. Интернет тезлигини оширадиган замонавий технологияларни жорий этиш вазифаларни ҳам осонлаштирди. Бу туман маркази билан онлайн равишда маълумот алмашишда сезилади. Илгари маълумотни «етказиб бериш» учун биз 90 км масофани босиб ўтишимиз керак эди. Энди маълумот узатиш бир неча тугмачаларни босиш билан амалга оширилади.

Таъкидлаш лозимки, булутлар остидаги ушбу 4G таянч станцияси туфайли бугунги кунда минтақада фақат Ucell уяли алоқа операторининг мобил алоқа тармоғи фаолият кўрсатади.

Умуман олганда, Сурхондарё вилоятида 330 минг Ucell абонентлари мавжуд бўлиб, улар учун 129 савдо нуқталари ташкил этилган. Улар компания хизматларини максимал даражада сифатли бажаришга йўналтирилган.

Ҳамкорлик келишуви асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг