Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун дастурчилар ва интернет-нашрлари муҳаррирларининг касб байрами

Бугун дастурчилар ва интернет-нашрлари муҳаррирларининг касб байрами

Фото: «BAOMOI»

Бугун, 17 май куни жаҳон миқёсида «Бутунжаҳон телекоммуникация ва ахборотлашган жамият куни» (World Telecommunication and Information Society Day) нишонланмоқда.

2006 йилнинг 27 мартида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган кўрсатма асосида 17 май «Бутунжаҳон телекоммуникация ва ахборотлашган жамият куни» сифатида нишонлаб келинади. Бу кун — дастурчилар, тизим администраторлари, интернет-провайдерлар, веб-дизайнерлар, интернет-нашрлари ва уларнинг муҳаррирлари учун касбий байрам ҳисобланади.

Бу кунни ҳар йили турли мавзуларда нишонлаш анъана тусига кирган. Мисол учун, «Халқаро кибернетика хавфсизилигини таъминлашда ҳамкорлик қилиш», «Имконияти чекланганлар билан алоқани таъминлаш», «АКТда хотин-қизлар» ва бошқалар. Бу йил мазкур санани «Сунъий интеллектдан барча учун ижобий натижа учун фойдаланиш» шиорида нишонлаш тавсия қилинган.

Сўнгги йилларда «сунъий ақл»га улкан имконият ва тараққиёт истиқболи сифатида қаралмоқда. Айтиш жоизки, айни пайтда «сунъий идрок» яратиш борасида Google, Amazon, Nuance, Microsoft, Facebook, Apple, IBM каби компаниялар етакчи. Сунъий идрок яратиш йўлидаги тадқиқотларини кенгайтириш, йирик маълумотларни қайта ишлаш, машина ўргатиш технологияси, маълумотларни сақлаш ва булутли технологияларда фойдаланиш ҳамда таълим, иқтисод, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида ундан фойдаланиш муҳим вазифалар сирасига киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг