Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ахборот хавфсизлигига бағишланган Республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди

Тошкентда ахборот хавфсизлигига бағишланган Республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди

2018 йилнинг 16 март куни Алоқа тарихи музейида «Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2017 йил якунлари бўйича ахборот хавфсизлиги ҳолати» мавзусида Республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимлари, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази мутахассислари, тегишли вазирлик ва ташкилот вакиллари, экспертлар иштирок этди.

Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг маълум қилишича, Илмий-амалий семинарда мамлакатимиз ва дунё миқиёсида ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бир даврда, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласига янада кўпроқ эътибор қаратишдан иборат. Шунингдек, мазкур йўналишнинг ўта долзарблиги инобатга олиниб, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича юзага келаётган муаммоларга ечим топиш, келгусида ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда янгича ёндашувлар, механизмлар хусусида ўзаро фикр алмашилди.

Бугунги кунда юртимизда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларига давлат даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ахборот хавфсизлиги соҳасида ишлаб чиқилаётган ва такомиллаштирилаётган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари бунга яққол мисол бўла олади.

Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ушбу жараёнда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари мамлакатнинг устувор стратегик ва умуммиллий вазифаси ҳисобланиб, давлат ва жамият томонидан ўзаро муштарак, биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга оширилишини талаб этади. Вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотлар, бизнес тузилмаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатимизнинг миллий манфатларига хизмат қилиш демакдир. Бу, айниқса, миллий хавфсизликка таҳдидлар ахборот макони ва муҳити орқали амалга оширилаётган бир паллада янада яққол намоён бўлади.

Ахборот хавфсизлиги – кенг кўламли ва кўп қиррали муаммодир. Ахборотни ҳимоя қилиш билан чегараланиб қолмай, уни нимадан ва қандай қилиб муҳофаза қилишни ҳам билиш зарурдир.

Семинарда доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2017 йил якунлари бўйича ахборот хавфсизлиги ҳолати, «Электрон ҳукумат» тизими доирасидаги ахборот тизимлари ва ресурсларини ахборот хавфсизлиги ҳодисалари бўйича мониторинги ва серверларда ўрнатилган дастурий таъминотлардаги заифликлар тўғрисида автоматик огоҳлантириш тизими каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Навбатдаги Республика илмий-амалий семинари конструктив ҳамда амалий таклифлар, баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Семинар якунида тадбир қатнашчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг