Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андроид-смартфонлар ҳақида энг батафсил маълумот эълон қилинди

Андроид-смартфонлар ҳақида энг батафсил маълумот эълон қилинди

Фото: «Ferra.ru»

Машҳур «AnTuTu» бенчмарки глобал миқёсда андроид-смартфонларнинг фойдаланувчилар орасида энг оммалашган жиҳатларини ўрганиб чиқди. Бу ҳақда «Ferra.ru» хабар берди.

Экран сифати

Деярли ҳар тўртинчи фойдаланувчи (24,37 фоиз) Full HD (1080 x 1920 пиксел) экранли смартфон тутади. Гардишсиз экранли смартфонлар эса 17,19 фоиз фойдаланувчида бор. Андроид-смартфонларнинг ярмидан кўпининг экрани HD ва ундан қуйи тоифаларга мансуб.

Экран ўлчами

Энг оммалашган экран — 6 дюймли (14,61 фоиз фойдаланувчи). Кейинги ўринларда 5,5 (12,75 фоиз) ва 6,2 дюймли (11,45 фоиз) экранлар.

Процессорлар

Энг кўп смартфонлар (73,8 фоиз) саккиз ядроли процессорларда ишлаяпти. Тўрт ядроли смартфонлар улуши эса 21,9 фоизга тенг.

Хотира

Смартфонларнинг 36,51 фоизи 6 ГБ оператив хотирага эга, 31,7 фоизида эса бу кўрсаткич 4 ГБ га тенг.

Энг кўп тарқаган хотира сиғими — 64 ГБ (41,13 фоиз), иккинчи ўринда — 128 ГБ (улуши 24,64 фоиз).

«Android»

Айни пайтда жаҳонда ишлатилаётган смартфонларнинг 61 фоизига «Android Oreo» ўрнатилган. Иккинчи оммалашган амалий тизим — «Android Nougat»нинг бу борадаги улуши — 24,07 фоиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг