Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Amazon» 100 мингта янги иш ўрни очмоқда — коронавирус сабабли буюртмалар кўпайиб кетди

«Amazon» 100 мингта янги иш ўрни очмоқда — коронавирус сабабли буюртмалар кўпайиб кетди

Фото: «DW»

Дунёдаги энг катта интернет-ритейлер — «Amazon.com» коронавирус пандемияси туфайли кўпайиб кетган онлайн буюртмаларни ўз вақтида уддалаш учун қўшимча 100 мингта иш ўрни очмоқда, деб хабар берди «Интерфакс».

Асосан омборхоналарга сараловчилар ва курьерлар ишга олинади. Компания блогидаги маълумотга кўра, бу иш ўринлари тўлиқ ва ярим ставкада очилади.

Бундан ташқари, «Amazon» компанияси апрель ойи охирига қадар омборхона, транспорт ва буюртмаларни элтиш хизматида ишчиларга тўланадиган соатбай маошни оширади. Соатбай қўшимчалар АҚШда 2 доллар, Буюк Британияда 2 фунт стерлинг ($1,6), аксарият Европа мамлакатларида 2 евро атрофида ($1,8) бўлади. Рағбатлантирувчи молиялаштиришга компания жами $350 млн. ажратган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг