Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги ўқув йили учун айрим йўналишлар қабул квоталари очиқланмоқда

Янги ўқув йили учун айрим йўналишлар қабул квоталари очиқланмоқда

Президентнинг «Кимё ва биология йўналишида амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасида янги ўқув йили учун айрим йўналишлар қабул квоталари берилган.

Хусусан, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари бўйича:

Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети ва Бухоро давлат университетида «Биотехнология» таълим йўналишига – 50 та, «Кимёвий таҳлил ва экологик хавсизлик» таълим йўналишига – 25 та;
Тошкент кимё-технологиялар институтида «Кимёвий технология, нефт кимёси ва биотехнологияда энергия ва ресурсларни тежаш жараёнлари» таълим йўналишига – 25 та.

Шунингдек, магистратура мутахассисликлари бўйича қуйидагича квота ўринлари ажратиш белгиланмоқда:

Ўзбекистон Миллий университети, «Микробиология» мутахассислигига – 10 та, «Кимёвий таҳлил ва экологик хавсизлик» мутахассислигига – 10 та, «Табиий ресурсларни қайта ишлаш» мутахассислигига – 10 та, «Нозик органик синтез» мутахассислигига – 10 та;
Тошкент кимё-технологиялар институтида «Кимёвий технология, нефт кимёси ва биотехнологияда энергия ва ресурсларни тежаш жараёнлари» мутахассислигига – 8 та, «Катализатор ва адсорбентлар технологияси» мутахассислигига – 8 та, «Нозик органик синтез» мутахассислигига – 10 та;

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 11 мартига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг