Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида 459 талабанинг контракт пуллари тўлаб берилди

Тошкент вилоятида 459 талабанинг контракт пуллари тўлаб берилди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилда Тошкент вилоятида ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш орқали 2458 нафар ёшлар қўллаб-қувватланди.

Жумладан,  459 нафар талабанинг контракт пуллари, 18 нафарининг турар жой ижараси тўлаб берилди. Ёшларнинг 280 нафарига психологик, 603 нафарига тиббий хизмат кўрсатилган, 1098 нафар йигит-қизнинг истеъдод ва қобилиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 5 ташаббус доирасида маблағ ажратилган.

Шунингдек, 176 нафар ёшнинг сафарбарлик чақируви резерви маблағларини тўлаш ҳамда 201 нафар ёшнинг хайдовчилик гувоҳномаларини олишида амалий молиявий ёрдам кўрсатилди.

Бундан  ташқари, жами 6254 нафар ёшга «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарийб 24 млрд. сўм миқдорида ёрдам кўрсатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг