Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди

Фото:Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Онорбоев Баходиржон Очилбоевич Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий «Telegram» каналида маълум қилинди.

Баходиржон Онорбоев 1971 йилда туғилган, 1993 йилда Тошкент давлат университетини математика мутахассислиги бўйича тамомлаган, техника фанлари доктори.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти Узлуксиз таълим тизимида ислоҳотларни мувофиқлаштириш масалалари шўъбасининг мудири лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг