Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Темурбеклар мактаби»га энди аёллар ҳам қабул қилинади

«Темурбеклар мактаби»га энди аёллар ҳам қабул қилинади

Президент қарори (ПҚ–349, 30.10.2023 й.) билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра:

  • 2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш имконияти яратилади;
  • Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Болалар психологияси маркази ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошлари оширилади.

Шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан Миллий гвардия бўлинмалари ва ҳарбий қисмларининг объектларига қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмалари босқичма-босқич ўрнатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг