Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талабага эслатма. Шартнома пулини тўлашнинг сўнгги муддати қачон?

Талабага эслатма. Шартнома пулини тўлашнинг сўнгги муддати қачон?

Фото: Aniq.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шартнома асосида таълим олаётган талабаларга контракт пулини тўлаш вақти ҳақида эслатма эълон қилди.

Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўлов ҳақини ўтказишнинг сўнгги муддати:

15 октябр – базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун;

1 ноябр – табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун.

Мазкур муддат Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 17 сентябрдаги 7-сонли баёни билан тасдиқланган.

Тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ўқитиш ҳақини тўлашнинг белгиланган муддатларини узайтириш олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) ваколатида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг