Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Супер-контракт нархлари арзонлашиши кутилмоқда

Супер-контракт нархлари арзонлашиши кутилмоқда

Фото:«Kommersant.uz»

Яқинда қабул қилиниши режалаштирилаётган Давлат қабул комиссияси қарори билан, супер-контракт нархлари арзонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Ҳушнудбек Ҳудойбердиев ёзмоқда.

Бунга сабаб супер-контракт нархлари стипендиясиз тўланадиган контракт миқдорига нисбатан белгиланади.

Шунчаки мисол учун:

Ўтган йили супер-контракт миқдори 11 млн сўмнинг 15 баробари, яъни 165 млн сўм этиб белгиланган бўлса, жорий йилда 1 йиллик стипендия миқдори (4,8 млн сўм) чегириб ташланиб, 6 млн 200 минг сўмнинг 15 баробари, яъни 93 млн сўм этиб белгиланади.

Бошқача айтганда супер-контракт миқдорлари қуйидагича камаяди:

10 баробарда - 48 млн сўмга;
15 баробарда - 72 млн сўмга;
20 баробарда - 96 млн сўмга;
25 баробарда - 120 млн сўмга.

Фақат биргина жиҳати, жорий йилдан бошлаб Давлат қабул комиссияси супер-контрактнинг фақат минимум миқдорини белгилаб беради, ОТМлар шу минимумдан кам бўлмаган ҳолатда супер-контракт нархини ўзлари мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг