Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда саммит пайти талабаларга таътил бериладими? Вазирлик муносабат билдирди

Самарқандда саммит пайти талабаларга таътил бериладими? Вазирлик муносабат билдирди

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан ҳудуддаги олий таълим муассасалари талабаларига таътил берилиши ҳақида интернетда хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бунга расмий жавоб берди.

Таъкидланишича, хабарларда асос йўқ.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарлар асоссиз экани ва ўша кунлари Самарқанддаги барча олий ўқув юртларида тасдиқланган ўқув жадвалига кўра дарс жараёнлари одатдагидек давом этишини маълум қилган.

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан 10-11 ноябр кунлари шаҳардаги айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланиши ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг